Линклар

АҚШ авиация вазирлигининг маълум қилишича, Америкада маҳаллий ҳаво ширкатларидан бирига тегишли CRJ-100 русумли учқич ҳалокатга учраган.


Бортида 47 йўловчи ва уч экипаж аъзоси бўлган учқич Кентакки штатининг Лексингтон шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бироз ўтиб ҳалокатга учраган.
Сўнгги хабарларга кўра, учқичдаги 50 кишининг 49 нафари ҳалок бўлган. Учқичдагилардан бири омон қолгани айтилмоқда. Дастлабки хабарларда йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилган эди. “Комэйр” ширкатига тегишли учқич Атлантага кетаётган пайтда, Лексингтон аэропортидан бир ярим километр узоқлашганида ўрмонга қулаб тушган.
Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Канадада ишлаб чиқарилган CRJ-100 русумли учқич ўртача катталикдаги йўловчи учқич ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG