Линклар

Якшанба куни Ироқ бўйлаб портлашлар ва қон тўкилишлар юз бериши натижасида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди.


CNN телекомпаниясига берган интервюсида Ироқ Бош вазири Нури ал Маликий мамлакат бўйлаб зўравонликлар ортиб бораëтганини инкор этди.
У шунингдек¸ мамлакатда фуқаролик уруши юз бермаëтгани ва хукумат мазхабларо жангларни олдини олиш ва исëнчиларга қарши курашда муваффақиятга эришаëтганини маълум қилди.
27 август куни Ироқда юз берган дахшатли ходисалардан бири Бағдод шимолида¸ шиалар яшайдиган Халис мавзесида юз берди. Номаълум қуролланган шахсларнинг бозордаги одамларга қарата автоматдан ўт очиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди¸ 25 киши яраланди.
Бағдод марказидаги Фаластин номли меҳмонхонанинг ташқарисидаги микроавтобуснинг портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди¸ 16 киши яраланди.
Шунингдек¸ хукуматга қарашли “Ал-Сабаҳ” газетаси таҳририятининг олдида машинага ўрнатилган бомбанинг кучга кириши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди¸ кўплаб одам жароҳат олди
Ироққа оид бошқа бир хабарда Киркук шаҳри бўйлаб олдинма-кетин ҳаракатланаëтган машинани бошқараëтган ҳудкуш бомбачилар ўзини ўзи портлатиб юбориши натижасида 9 киши ҳалок бўлгани айтилади. Икки ҳудкушдан бири бошқарган машина Ироқ президенти Жалол Талабонийнинг жиянига қарашли уйни нишонга олган.
Басрадаги бозорлардан бирига ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди¸ 10 га яқин одам яраланди.
Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари жанггарилар ҳужуми оқибатида икки нафар зобитнинг ҳалок бўлганини маълум қилди. Улардан бири Бағдод жануби-шарқида йўлга ўрнатилган бомбага учраб¸ иккинчи эса отишма чоғида нобуд бўлган.
АҚШ ҳарбийлари Ироққа бостириб кирганидан кейин¸ 2¸600 дан кўп ҳарбий ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG