Линклар

logo-print

АҚШ федерал авиация вазирлигининг ходимларига кўра¸ Америкада маҳаллий ҳаво ширкатларидан бирига тегишли CRJ-100 русумли учқичнинг ерга қулашига унинг тижорий рейслар учун мўлжалланмаган қисқа йўлакдан ҳавога кўтарилгани сабаб бўлган.


Бу ҳақда АҚШ Миллий транспорт хавфсизлик хизмати ходими Деби Херсман маълум қилди.
Якшанба куни бортида 47 йўловчи ва уч экипаж аъзоси бўлган учқич Кентакки штатининг Лексингтон шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бироз ўтиб ҳалокатга учради.
Сўнгги хабарларга кўра, учқичдаги 50 кишининг 49 нафари ҳалок бўлган. Учқичдагилардан бири омон қолган ва зудлик билан касалхонага олиб кетилган. Дастлабки хабарларда йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилган эди.
“Комэйр” ширкатига тегишли учқич Атлантага кетаётган пайтда, Лексингтон аэропортидан бир ярим километр узоқлашганида ўрмонга қулаб тушган.
XS
SM
MD
LG