Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Кофи Аннан бугун Ливанга боради.


Аннан Ливан Бош вазири Фуад Синиора ва хукуматнинг бошқа аъзолари билан учрашиб¸ Ливан жанубига ташланиши кутилаётган БМТнинг 15 минг нафар ҳарбийдан иборат тинчликпарвар кучлар билан боғлиқ масалаларни муҳома қилади.
Ҳизбуллоҳ етакчиси Хасан Насруллоҳ унинг тарафдорлари БМТ томонидан тинчликпарвар кучларнинг Ливан жанубига ташланишига қаршилик кўрсатмаслигини айтди.
Бу ҳақда Хасан Насруллоҳ Ливан телевидениесига берган интервюсида маълум қилди. У шунингдек¸ Ливан билан Исроил чегара ҳудудида жойлашиши кутилаëтган 15 минг нафарлик халқаро тинчликпарвар кучларнинг Хизбуллоҳни қурорсизлантиришга уринмаслиги лозимлигини айтди.
Бироқ шиа жанггариларининг етакчиси¸ агар Ливан ҳарбийлари мамлакат жанубида жанггариларга дуч келса¸ уларни қурорсизлантириш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади.
Айни пайтда Исроил ҳукумати Яҳудий давлатига дўстона муносабатда бўлган мамлакатларни Ливан жанубига ташланиши кутилаётган БМТнинг тинчликпарвар кучлар сафига ўз қўшинларини юборишга чақирди.
XS
SM
MD
LG