Линклар

Якшанба куни Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган Мармарис дам олиш масканида юз берган учта портлашда камида 20 киши жароҳат олди.


Британия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра¸ жароҳат олганлардан 10 нафари Британия фуқароларидир.
Британия дипломатияси матбуот котибининг Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига билдиришича жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага ëтқизилган. Улардан 4 нафари оғир аҳволда.
Туркиянинг “Анатолия” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра¸ якшанба куни Истамбулда ҳам юз берган портлашда 6 киши жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG