Линклар

logo-print

АҚШ Мексика кўрфазига кўплаб зарар етказган ҳамда бир ярим мингдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган Катрина довулининг бир йиллигини хотирламоқда.


АҚШ президенти Жорж Буш бир йил ўтиб¸ Катрина довули юз берган жойларни кўздан кечирди.
Миссисипи штатига сафар уюштирган президент қайта таъмирлаш ишлари жадал давом этишига умид билдирди
"Дунëнинг бу қисмида қайта таъмирлаш ишлари бошланаëтганини кўриш мумкин. Бу қайта тикланиш ҳиссиëтидир. Ўтган йили бу фожеани бошдан кечирганларга ушбу ҳиссиëтларни сезиш мушкул бўлса керак¸ бироқ мен учун бир йил ўтиб катта ўзгаришлар юз бераëтганини англатади"¸ - деди Жорж Буш.
Бундан бир йил олдин Катрина довули АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрини вайрон қилган эди. Ўшанда Буш маъмурияти табиий офат оқибатларини тугатишда тезкор ҳаракат қила олмаган эди. Уй жойидан айрилган айрим аҳоли вакиллари федерал ҳукумат томонидан бериладиган ёрдамни узоқ вақтгача ололмаган. Натижада бу ҳам Оқ Уй обрўсига путур етказган.
XS
SM
MD
LG