Линклар

logo-print

Москвадаги Филатов касалхонаси жарроҳлари Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида туғилган сиëм эгизакларини ажратиш амалиëтини бепул қилиб беришини маълум қилишди.


Касалхона Бош врачи Владимир Поповнинг “Озодлик” мухбирига айтишича бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига билдирилган.
Айни вақтда Попов дори-дармон ва эгизакларни Москвага олиб келиш ҳаражатларини Ўзбекистон тарауфи кўтариши кераклигини айтди.
Ўтган ой ўрталарида Хоразмда туғилган сиëм эгизаклари Ҳасан ва Ҳусанларнинг аҳволи яҳши деб билдирди уларнинг отаси мухбиримиз билан суҳбатда.
Москвадаги Филатов касалхонасида шу пайтгача иккита сиëм эгизаклари жарроҳлик йўли билан ажратилган. Касалхона бош врачига кўра иккала амалиëт ҳам муваффақиятли ўтган. Ажратилган сиëм эгизакларининг сиҳати яҳши.
XS
SM
MD
LG