Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш бултур Катрина тўфонидан зарар кўрган Мексика кўрфази қирғоқларига борди.


Бултур юз берган даҳшатли тўфон оқибатида нобуд бўлганлар сони бир ярим мингдан ошган эди. Юзминглаб кишилар уй жойларини ташлаб дарбадар бўлишган эди.
Нью Орлеан шаҳри бутунлигича сув остида қолган¸ табиий офатдан кўрилган зарар саксон миллиард доллардан ошгани айтилмоқда.
Тўфон пайтида федерал ва маҳаллий мулозимларнинг ҳаракатлари қаттиқ танқид остига олинган эди.
АҚШ президенти Жорж Буш бултургига ўхшаган ҳатолар такрорланмаслигини ваъда қилди.
"Бу ерда қандай кўламда тикланиш ишлари олиб борилаëтганлигини кўриб турибсиз. Ҳавода тикланиш руҳи ҳукмрон. Кўпчилик учун бултурги табий офат зарбасидан ўнгланиш қийин кечди. Мен бундан бир йил олдин бу ердан кетиб қайтиб келганларга қарата шуни айтмоқчиман-ҳаëт яҳши томонга қараб ўзгармоқда. Мен сизларнинг жасорат ва матонатингизни олқишлайман", - деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG