Линклар

logo-print

Ироқнинг марказий ҳудудида юз берган портлаш оқибатида 15 киши нобуд бўлди.


Улар нефт қувури ëнидаги нефт қолдиқларини йиғиштираëтганида ҳалок бўлишган.
Портлаш сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган мавзесида 11 кишининг ўлиги топилди.
Ўлдирилганларнинг мазҳаблараро низо қурбони бўлгани таҳмин қилинмоқда.
Девония шаҳрида шиа исëнчилари ва харбийлар ўртасида¸ душанба куни юз берган тўқнашув пайтида 20 нафар Ироқ ҳарбийси ҳалок бўлди. Жанггарилардан 50 нафари ўлдирилгани ҳақида расмий малумотлар бор. Радикал шиа гуруҳлари вакилларининг айтишича тўқнашувда бор йўғи беш жанггари ўлдирилган.
Айни пайтда Девония шаҳри қисман исëнчилар қўлида қолмоқда. Исëнчилар йўлларга тўсиқлар ўрнатишган.
XS
SM
MD
LG