Линклар

logo-print

Япония Бош вазири Жуничиро Коидзуми Ўзбекистонга сафарини якунлади.


Ўзбекистон ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра¸ Коидзуми ва Каримов ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон-Япония қўшма баëноти қабул қилинди ва “Инсон ресурсларини ривожлантириш учун стипендия” тақдим этиш лойиҳаси бўйича алмашинув ноталари имзоланган.
1999 йилда бошланган бу лойиҳа доирасида Ўзбекистонга саккизинчи бор грант топширилмоқда.
Қўшни Қозоғистондан Тошкентга келган Коидзуми шунингдек¸ ўзи билан бирга япон тили бўйича ўқув дарсликлари ҳамда Япония ҳақидаги китобларни олиб келиб¸ уни президентга топширганини айтди.
Коидзумига ҳамроҳлик қилаëтган Япония Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Нориюка Шиката Япония университетларига келаси уч йил мобайнида икки мингдан ортиқ марказий осиëлик талаба қабул қилинишини айтган.
XS
SM
MD
LG