Линклар

Эрон президенти Махмуд Аҳмадийнажод “Теҳрон тинч мақсадларда олиб бораëтган ядровий дастурини давом эттириш ҳуқуқисиз қолмайди”, - деди.


Теҳронда маҳаллий ва хорижий журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида Эрон раҳбари унинг мамлакати ҳеч қайси давлатга тахдид эмаслигини айтди.
Аҳмадийнажод Эрон дунë жамоатчилиги билан барча муаммоларни муҳокама қилишга тайëрлиги¸ бироқ бундай музокаралар Эрон ҳуқуқларига асосланган ҳолда бўлиб ўтишини айтди.
Аҳмадийнажод шунингдек¸ АҚШ президенти Жорж Бушни “сиëсий гилам” - телевизон дебатда қатнашиш ва мамлалатлари орасидаги тафовутни муҳокама қилишга чақирди.
"Мен жаноб Жорж Бушга дунëда рўй бераëтган воқеалар ва ушбу муаммоларни олдини олиш учун жонли¸ телевизон дебатда қатнашишни таклиф қиламан. Иккала томон ҳам ўзининг холис фикрини билдириш имкониятига эга бўлади¸ аммо бу дебатлар цензурадан холи бўлмоғи лозим¸ айниқса Америкада "¸ - деди Аҳмадийнажод.
XS
SM
MD
LG