Линклар

Европа Иттифоқи президентлиги вазифасини бажараётган Финляндия Эроннинг ядровий дастури борасида юзага келган бўҳронни ҳозир ҳам дипломатик йўл орқали ҳал этиш мумкинлигини билдирди.


Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини тўхтатиши учун БМТ белгилаган муддат 31 август куни тугаганига қарамай, Эрон БМТ талабини бажармади.
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилишига раислик қилаётган Финляндия Ташқи ишлар вазири Эркки Туомиойа бўҳрон юзасидан диалог ўтказишга чақирди: “Менимча, биз ҳаммамиз ҳозир ҳам Эрон билан жиддий сўзлашув олиб боришни хоҳлаймиз. Агар уларнинг сўзлашув олиб боришга тайёрлиги ҳақидаги таклифи рост бўлса, музокара қандай шартлар асосида бўлишини билишни истаймиз. Европа Иттифоқи дипломатияси олдинга элтувчи асосий йўл бўлиб қолади”, – деди Финляндия Ташқи ишлар вазири.
Эркки Туомиойа Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана Эроннинг Бош музокарачиси Али Ларижоний билан деярли ҳар куни телефон орқали сўзлашаётганини айтди. Айни пайтда, Россия Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини тўхтатиши ҳақидаги БМТ талабини бажармаганидан афсусланиш билдирди.
XS
SM
MD
LG