Линклар

Эроннинг Машхад шаҳрида "ТУ-154" русумидаги самолёт халокатга учрагани оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлди.


Аввал тарқатилган хабарларда саксонга яқин одам нобуд бўлгани маълум қилинган эди.
Бандар Аббос шаҳридан Машҳадга учган самолёт ерга қўнган пайтда самолёт бортида ёнғин чиққан. ИРНА ахборот агентлигига асосланиб Эрондаги Қизил хоч жамиятининг билдиришича, халокат оқибатида 28 йўловчи нобуд бўлган, 43 нафари жароҳатланган, 77 йўловчи омон қолган. Самолёт парвозини бошқарган “Iran Air Tours” компанияси раҳбари Меҳди Содеғий Эрон телевидениесига берган интервьюсида халокат ҳақида бундай деди: “945-парвоз Бандар Аббос шаҳридан муқаддас Машҳад шаҳрига бўлган. Самолёт маҳаллий вақт билан 13:45да Машҳад аэропортига қўнди. Ҳозирча бизга маълум бўлмаган сабабга кўра, самолёт чап томонга бурилиб учиш йўличан четга чиқиб кетди ва самолёт бортида ёнғин чиқди”, – деди Меҳди Содеғий.
XS
SM
MD
LG