Линклар

НАТО кучларининг Афғонистон жанубида ўтказган ҳарбий амалиётлари натижасида "Толибон" жанггариларига катта талофат етказилгани айтилмоқда.


НАТО матбуот котиби Скот Лунди тўқнашувлар давомида НАТО ҳамда Афғонистон миллий армияси ҳарбийлари орасида талофатларнинг бўлмаганини маълум қилди. Бироқ у жангларда толибларнинг неча жанггариси ўлдирилганига ҳам аниқлик киритмади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса 2 сентябрь куни Афғонистонда инглизларга қарашли айғоқчи самолётнинг қулаш сабаблари борасида тергов бошланганини маълум қилди. Бу самолётнинг қулаши оқибатида британиялик 14 ҳарбий ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG