Линклар

3 сентбярь куни Москвада Бесландаги мактаб гаровга олинганининг 2 йиллиги муносабати билан рухсат этилмаган намойишга чиққан бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари милиция томонидан калтакланди, айримлари ҳибсга олинди.


Москвадаги Федерал хавфсизлик хизмати биноси олдига тўпланган ҳуқуқ ҳимоячилари Бесландаги мазкур фожеа борасида ҳақиқатни талаб қилиб чиққан эди. Бироқ Москва милициясининг махсус кучлари намойишни зудлик билан тарқатиб юбориб, бир неча намойишчини калтаклади ва ҳибсга олди.
Россиянинг бошқа шаҳарларида Бесландаги фожеага бағишлаб ўтказилган тадбирларда нохуш воқеалар содир бўлмади.
2004 йил 1сентябрда бир гуруҳ жангарилар Чеченистондаги урушнинг тўхтатилишини талаб қилиб, Бесландаги мактаб ичида мингдан зиёд ўқувчи, ўқитувчи ва ота-онани гаровга олган эди. 3 сентябрь куни хавфсизлик хизматлари гаровдагиларни озод этиш амалиётини ўтказди. Бироқ амалиёт давомида аксарияти болалар бўлган 330 киши ҳалок бўлди. Мазкур қутқарув амалиёти натижасида қандай қилиб шунча одамнинг ўлдирилгани ҳалигача қоронғу қолмоқда.
XS
SM
MD
LG