Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот дунё давлатлари билан Эроннинг ядровий келишмовчилигини музокаралар ёрдамида ҳал этиш йўлларини қидириш ниятида.


БМТ бош котиби Кофи Аннан Теҳронда Эрон президенти билан учрашгандан кейин шундай баёнот берди.
“Ядровий масала борасида президент менга Эрон томони юзага келган бўҳронни музокаралар ёрдамида ечишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади", - деди К.Аннан.
Аммо, унинг айтишича, Аҳмадийнажот ҳар қандай музокаралардан аввал Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиши тўғрисидаги таклифни рад этган.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг сўнгги резолюцияси ушбу таклифни рад этаётган Эронга нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради.
Айни пайтда Эрон ўз ядровий дастури борасидаги келишмовчиликни тўхтатиш учун қилган таклифи юзасидан Европа Иттифоқидан жавоб кутмоқда.
ЕИ ташқи ишлар вазирлари президент М.Аҳмадийнажот Эрон ҳеч қачон ядровий дастурларидан воз кечмаслигини аниқ-тиниқ айтаётганига қарамай, масаланинг дипломатик ечимини қидириш лозим, деб ҳисоблайди.
М.Аҳмадийнажот К.Аннан билан учрашувда Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳни ҳам қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG