Линклар

Кеча Россиянинг Кондопога шаҳрида маҳаллий фуқаролар, жумладан ультра-миллатчилар ҳамда милиция ўртасида тўқнашув юз берди.


Миллатчилар маҳаллий ресторанлардан бирини вайрон қилди.
Зўравонликлар шанба куни Карелия Респубилкасидаги Кондопога шаҳрида ўтказилган норозилик намойишидан бошланди. Норозилар чеченлар ва Кавказ миллатига мансуб кишиларни шаҳардан ҳайдаш ёки улар амалга оширган жиноятларни тергов қилишни талаб қилди.
Маълум бўлишича, вайрон этилган ресторанда 30 август куни этник руслар ва чеченлар ўртасида мушталашув рўй берган ва оқибатда икки киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG