Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Кофи Аннан Эронда ўтказилаётган Холокост мавзусидаги карикатуралар кўргазмаси борасида хавотир билдирди.


Аннан сўз эркинлигига “ҳурмат, эътибор ва ақл-идрок” билан амал қилиш лозимлигини айтди.
“Менимча, Холокост фожеаси қайғули ва инкор этиб бўлмайдиган тарихий фактдир. Шунинг учун бу фактни қабул қилишимиз ва бундай воқеалар такрорланмаслиги учун фарзандларимизга Иккинчи жаҳон уруши ҳақида сабоқ бермоғимиз керак”, - деди БМТ раҳбари.
Аннан бу сўзларни Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида айтди.
Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Иккинчи жаҳон уруши даврида Нацистлар томонидан босиб олинган Европада 6 миллион яҳудий ўлдирилгани афсона эканини таъкидлаган.
Айни пайтда, кеча Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий Теҳроннинг Холокост воқеасини тасдиқловчи далилларни ўрганиш бўйича илмий конференцияни ўтказиш нияти ҳақида маълум қилди.
Осифий мазкур анжуманда Холокост воқеаси бўлганини тасдиқловчи ва инкор этувчи олимлар иштирок этиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG