Линклар

Бугун БМТ бош котиби Кофи Аннаннинг Саудия Арабистонига бориши кутилмоқда.


Кеча БМТ раҳбари ўзининг минтақа сафари доирасида, Қатарга ундан олдин эса Эронга борди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эрон ядровий дастурига оид резолюциясини муҳокама қилгани Теҳронга борган БМТ раҳбари жиддий натижаларга эриша олмади.
Теҳронда ўтказилган музокаралардан кейин БМТ бош котиби Кофи Аннан Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот бўҳроннинг дипломатик йўллар билан ечилиши тарафдори эканини таъкидлаганини маълум қилди.
“Ядровий масала бўйича, Эроннинг бўҳронни ечиш мақсадида музокараларга тайёрлиги ва қатъий истаги борлигига президент мени ишонтирди”, - деди Аннан.
Айни пайтда, Аннаннинг айтишича, Аҳмадийнажот музокаралар бошланишидан аввал Эрон ўзининг уранни бойитиш ишларини тўхтатмаслигини яна бир бор такъидлаган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясида кўрсатилган уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини рад этиш, Эронга нисбатан санкциялар жорий этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Теҳрондаги музокаралардан кейин БМТ Бош котиби президент Аҳмадийнажот шунингдек, Исроил ва Ҳизбуллох ўртасидаги сулҳнинг бузилмаслигига Эрон қўлидан келган ёрдамни кўрсатишини ваъда қилганини айтди.
XS
SM
MD
LG