Линклар

Туркияда рўй берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.


Ҳалок бўлганларнинг бири полициячи бўлган.
Портлаш Эрон ва Ироқ билан чегарадош Ван вилоятининг Чатак шаҳарчасидаги кафеда рўй берган. Портловчи мослама ахлат челагига ўрнатилгани айтиляпти.
Воқеада шунингдек, 14 киши жароҳатланган, улардан саккиз киши касалхонага ётқизилган.
Сўнгги ҳафта ичида Туркия бўйлаб қатор портлашлар амалга оширилди ва бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Бундан аввалги портлашлар учун масъулиятини курд жанггарилари ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG