Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан учрашди.


Музокара чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий, савдо ва атроф-муҳитни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўзлашувдан кейин Назарбоев журналистларга Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбий машқлар ўтказишини маълум қилди: “Биз қуролли кучларимиз биргаликда машқлар ўтказиши, шунингдек ҳарбий-техникавий соҳаларда тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдик”, – деди Қозоғистон президенти.
Нурсултон Назарбоев келаси йиллар давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми икки баробарга ошиб, қарийб бир миллиард долларга етишини билдирди. Атроф-муҳит соҳасида, Назарбоевга кўра, минтақанинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун Сибир дарёларининг бир қисмини Марказий Осиёга буриш мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG