Линклар

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Хилл Японияга борди.


Ташрифдан мақсад Шимолий Кореянинг ядровий дастури хусусида тўхтаб қолган сўзлашувларни давом эттиришдан иборат. Токиога келган заҳоти журналистлар саволларига жавоб берган Кристофер Хил Пхенян расмийлари музокара столи олдига қайтишни хоҳламаётганини айтди: “Корея Халқ Демократик Республикаси олти томонлама музокаралар жараёни қайта бошланишини истамаётган кўринади. Биз муаммони фақат дипломатик йўл орқали ҳал этишни хоҳлаймиз. Аммо Шимолий Корея расмийлари буни истамаётган кўринади”, – дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси К. Хилл.
XS
SM
MD
LG