Линклар

logo-print

Афғонистонда содир бўлган зўравонликлар оқибатида 29 одам нобуд бўлди.


Афғонистон полициясига кўра, душанбага ўтар кечаси Хилманд вилоятида содир бўлган отишмада толибларнинг 16 нафар жанггариси ва уч нафар полиция ходими нобуд бўлган. Гармшер туманидаги тўқнашувда 10 нафар толиблар жанггариси яраланган. Қўшни Қандаҳор вилоятида НАТОга қарашли учқичлар янглиш уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида канадалик бир аскар нобуд бўлди, бир неча ҳарбий яраланди.
НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучлар қўмондони генерал-лейтенант Дэвид Ричардз 2 сентябрда “Медуза” операцияси бошланганидан бери юзлаб толиблар жанггариси ўлдирилганини айтди: “Толибларнинг 200дан ортиқ жанггариси ўлдирилгани ҳақидаги маълумот тўғрилигига мен ишонаман. Жуда кўп толиблар жанггариси ўлдирилгани, албатта ачинарли ҳол. Чунки кўплаб одам ҳаётдан бевақт кўз юмишини ҳеч ким истамайди. Тўқнашувларда Афғонистон полиция кучлари бир неча жанггарини асир олди”, – деди НАТО кучлари генерали.



Шунингдек, Кобулда уюштирилган ҳужум оқибатида тўрт нафар Афғонистон фуқароси ва Британиялик бир ҳарбий нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG