Линклар

Покистон ҳукумати мамлакатнинг оқсоқоллар назоратида бўлган Афғонистонга туташ Вазиристон тоғли минтақасида доимий тинчликни таъминлаш мақсадида толибларга тарафкош исёнкорлар етакчиси билан ахдлашув имзолаган.


Вазиристоннинг маъмурий маркази ҳисобланган Мирон шоҳ шаҳрида имзоланган ушбу битимга кўра, маҳаллий аҳолига хорижий жангари гуруҳлар билан ҳамкорлик қилмаслик, уларга паноҳ бермаслик мажбурияти юкланган. Буннинг эвазига Исломобод ҳукумати Вазиристондаги қўшинлари сонини қисқартириш ва у ерда ҳарбий амалиётлар олиб боришни тўхтатишни ваъда қилган. Шунингдек, имзоланган битим маҳаллий исёнкорларга Покистон расмийлари, журналистларга ҳужум қилмаслик мажбуриятини ҳам юклаган.
XS
SM
MD
LG