Линклар

logo-print

Туркманистон Россияга сотаётган газ нарҳини оширди.


Аввал, Ашгабат ҳар минг куба метр газни Россияга 65 доллардан сотиб келган бўлса, энди ҳар минг куб метр газ учун 100 АҚШ доллари сўрамоқда. Бу ҳақидаги битим бугун Ашгаботда Туркманистон президенти Сапармурат Ниёзов ҳамда Россиянинг Газпром ширкати раҳбари Алексей Мюллер ўртасидаги учрашув пайти имзоланди. Шартнома доирасида Россия 2007-2009 йиллар оралиғида 50 миллиард куб метр газ сотиб олишни режалаган. Туркман газининг асосий истеъмолчиси Украина ҳисобланади ва Киев туркман газини "Росукрэнерго" ширкати орқали 95 доллар нархда сотиб олади. Туркманистон Россия учун газ нархини кўтарган экан Россия ҳам Украинага газ нархини кўтариши кутилмоқда.
Кеча Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ашгабатда Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзов билан учрашиб давлатлар ўртасида амалга оширилиши мумкин бўлган иқтисодий соҳага оид қўшма лойиҳаларни мухокама қилган. Туркманистон расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси учрашувда ҳам туркман гази ва нефтини сотиб олиш масаласини кўтарганлар. Делегация, шунингдек, Туркманбошини Араб амирликларини зиёрат қилиш учун таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG