Линклар

Айни пайтда Ливанда тинчликни таъминлаш мақсадида Яқин Шарққа сафар қилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Кофи Аннан бугун Қоҳирада Миср президенти Хусни Муборак билан сўзлашувлар олиб борди.


Музокаралар сўнггида Аннан Исроил бир икки кун ичида Ливанга жорий этган қамалини бекор қилишига умид қилаётганини айтди.
"Ҳозирда аниқ бир гап айта олмайман, лекин умид қиламан яқин 48 соат ичида бу ҳақда хуш хабар бўлади", - деди Аннан.
Исроил Ҳизбуллоҳ билан 34 кунлик уруш тугаганидан кейин ҳам Ливанга жорий қилган қамалини бекор қилмаган.
XS
SM
MD
LG