Линклар

Бугун Ливан жанубида рўй берган портлаш оқибатида ливан махфий полицияси расмийси яраланган.


Унинг тўрт нафар тан қўриқчиси эса ҳалок бўлган. Портлаш Ливан жанубидаги Сидон порти яқинида содир бўлди. Портлашдан ярадор бўлган Ливан миллий полициясининг разведка бўлими бошлиғи муовини Самир Шехаднинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда. Самир Шехад Ливан бош вазири Рафик Харири ўлими юзасидан олиб борилаётган тергов устида турган асосий шахслардан экани айтилади.
XS
SM
MD
LG