Линклар

Американинг Массачусетс штати губернатори Митт Ромни штат маъмурияти Ҳарвард Университетига келиши кутилаётган Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Хотамийга хавфсизлик чораларини таъминламаслигини билдирди.


Губернатор Ромни ўз қарорига изоҳ берар экан, АҚШ Давлат Департаментнинг Эронни террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлат деб билишига асосланган ҳолда, Хотамийнинг Ҳарвард Университетида қилиши кутилаётган маърузаси пропагандадан иборат бўлишини таъкидлади.
Хотамийнинг хавфсизлиги АҚШ федерал расмийлари томонидан таъминланадиган бўлди.
Ҳарвард Университети маъмурияти губернатор Ромнининг позициясидан хафсаласи пир бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG