Линклар

Серж Жирар исмли Франция фуқароси Париждан Токиогача 260 кунлик югуришини якунлаб, манзилга етди.


Жирар 19097 километр масофани бир кун ҳам дам олмасдан босиб ўтиб, рекорд қўйди. Тўлиқ дам олиш кунисиз узоқ муддат югуришдаги аввалги рекорд австралиялик Гари Парсонга тегишли эди. Парсон 272 кун ичида тўлиқ дам олиш кунисиз Австралия ичида 19030 километр масофани югурган эди.
52 яшар француз Серж Жирар Париждан Токиогача 19 мамлакат, жумладан Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон ва Хитой ҳудудларидан югуриб ўтди.
XS
SM
MD
LG