Линклар

Ироқ бош вазири ўринбосари Барҳом Солиҳ етакчилигидаги делегация Эронга борди.


Ироқ расмийларининг Теҳронга ташрифи Ироқ бош вазири Нури Комил ал-Маликийнинг Эронга расмий сафарига тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, Эрон давлат телевидениеси Маликий келаси ҳафта Теҳронга келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган. Бироқ Ироқ ҳукумати матбуот вакили Маликийнинг Эронга сафари ҳозирча белгилангани йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG