Линклар

Кеча Тошкентда таниқли ўзбек хофизи Дадахон Хасан устидан суд мажлиси давом этди.


Ўтган ойда бошланган суд маҳкамасига ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳориж дипломатларини киритиш-киритмаслик масаласи ҳал этилмагани боис мажлисда 5 сентябр кунигача танаффус эълон қилинган.
Сешанба кунги мажлисда суд раиси айбланувчи талабига кўра, унинг адвокатлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳориж дипломатларини маҳкама ишидан четлаштириш ҳақида қарор чиқарди.
Маҳкама жараёнини кузатаётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромов “Озодлик” билан суҳбатда, хофиз Дадахон Хасан ҳимоячилардан воз кечиш ҳақидаги талабини Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари босими остида судга тақдим этганини айтди.
Дадахон Хасан Ўзбекистон Республикаси Президентини хақорат қилганлик, конституцион тузумга тажоввуз қилганлик ва жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаб, тарқатганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG