Линклар

Бугун Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солана ва Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний ўртасида учрашув бўлиши айтиляпти.


Учрашувда Теҳрон БМТ хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини рад этгани билан боғлиқ бўҳроннинг муҳокама этилиши кутиляпти.
Икки сиёсатчининг Венада учрашиши режалаштирилган эди, лекин расман учрашув санаси эълон қилинмаган эди.
Учрашувдан олдин Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг талабини бажармаган Теҳронга нисбатан санкциялар жорий этилишини талаб қиладигани маълум қилди.
Айни пайтда, Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси БМТ кузатувчиларини Эрон ҳудудига қўймаслик ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Қўмита вакили Козим Жалолий мазкур қонун БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга нисбатан босими ошиб борадиган тақдирда, кучга киришини таъкидлади. Жалолий халқаро идораларни, унинг таъдбири билан айтганда, “Эроннинг ядровий ҳуқуқларини” эътиборга олмаётганликда айблади.
Жаҳоннинг йирик давлатлари таклиф этган имтиёзларни рад этган Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринмаётганлигини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG