Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш жаҳоннинг озод халқлари Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига йўл қўймайди, деди сешанба куни Вашингтонда қилган чиқишида.


Президент Буш Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари билан Эрон ядровий бўҳронига дипломатик ечим топиш йўлларини муҳокама қилишда давом этадигани таъкидлади.
Жорж Буш ўз чиқишида Эронга ўз ядровий дастуридан воз кечиш эвазига таклиф этилган имтиёзларни ҳам эслаб ўтди.
“Халқаро ҳамжамият Эрон етакчиларига яхшигина таклиф билан чиқди ва ўз халқига яхшироқ ҳаёт яратиш учун имкон берди. Ҳозирча, Эрон раҳбарияти бу таклифни рад этиб келяпти. Улар буюк Эрон халқини халқаро ҳамжамиятдан ажратиб қўйиш ва Эрон халқини, унга лойиқ бўлган иқтисодий равнақдан мосуво қилиш йўлини танлаяпти. Эрон етакчиларининг бошқа йўлни танлаш вақти келди”, - деди Оқ уй раҳбари.
XS
SM
MD
LG