Линклар

Қозоғистонда жорий йилнинг биринчи ярмида 2400 тонна уран ишлаб чиқарилди.


Остонада ўтаётган “Евроосиё энергия форуми”да чиқиш қилган Энергетика ва минерал ресурслар вазири ўринбосари Булат Акчулаков бу ўтган йил шу даврига нисбатан 12 фоиз кўплигини айтди. Қозоғистон Атом энергияси агентлиги “КазАтомПром” Вице президенти Аскар Касабеков Қозоғистонда уран ишлаб чиқариш 2010 йилда 17 минг тоннга ва 2020 йилда 20 минг тоннага етиши мумкинлигини айтди. Касабековга кўра, Қозоғистон ҳукумати йилига 30 минг тонна уран ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Қозоғистон уран ишлаб чиқариш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган. Республика ҳозирда Хитой, Япония, АҚШ, Жанубий Корея ва Россияга уран экспорт қилмоқда.
XS
SM
MD
LG