Линклар

logo-print

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Хавфсизлик кучлари 5 сентябда Бишкекда бедарак йўқолган АҚШ армияси майори Жил Мецгерни қидирмоқда.


Мецгер Бишкек яқинидаги АҚШнинг “Манас” базасида ишлаган. Мазкур базадаги АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Энн Карпентернинг "Озодлик" радиоси мухбирига айтишича, Мецгер ҳамкасблари билан Бишкекдаги ЦУМда савдо қилиб юрган пайтда йўқолиб қолган: “АҚШнинг 376-Ҳарбий ҳаво базаси расмийлари бедарак йўқолган ходимни қидириб топиш учун АҚШ элчихонаси ва маҳаллий расмийлар билан яқиндан иш олиб боряпти”, – дея баёнот берди АҚШ ҳарбийлари вакили.
Бишкекдаги АҚШ элчихонаси қидирув ишлари доирасида малласоч аёл суратларини тарқатди.
XS
SM
MD
LG