Линклар

БМТ Бош котиби Яқин Шарқ давлатларига сафари доирасида Туркияга борди.


Туркия Бош вазири Ражаб Таййип Эрдўғон билан музокарадан сўнг Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида Кофи Аннан Туркия ҳукумати қабул қилган қарорни олқишлади: “Менимча, Туркия минтақада ва БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган 1701 рақамли резолюцияни амалга тадбиқ этишда муҳим рол ўйнайди. Туркия минтақада катта таъсирга эга бўлган давлат. Шу боис Туркия кучларининг Ливанга жойлаштирилишидан Исроил ва ливанликлар жуда хурсанд бўлади”, – дея баёнот берди БМТ Бош котиби.
5 сентябр куни Туркия парламенти Ливандаги БМТ халқаро тинчликпарвар кучлари сафига Туркия аскарларини жўнатиши ҳақидаги таклифни мақуллаган эди.
XS
SM
MD
LG