Линклар

НАТО Бош котиби Яаап де Хуп Схеффер Афғонистонга уч кунлик сафарини бошлади.


6 сентябр куни Кобулда сўзлаган Схеффер Афғонистон жанубидаги толиблар жанггарилари НАТО кучларини ўз мақсадига эришишига тўсқинлик қила олмаслигини айтди: “Биз бугунги кунда гувоҳи бўлаётганимиз, мамлакатнинг айрим минтақаларида давом этаётган зўравонликлар НАТО ўз миссиясини бажаришига тўсиқ бўла олмайди. Албатта, НАТО, Халқаро тинчликпарвар кучлар ва Афғонистон хавфсизлик кучлари душман жанггариларига қарши биргаликда ҳарбий амалиётларни давом эттиради”, – дея баёнот берди НАТО Бош котиби.
XS
SM
MD
LG