Линклар

Покистон президенти Парвез Мушарраф Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан музокара ўтказиш мақсадида Кобулга борди.


Икки давлат раҳбарлари Покистон-Афғонистон чегара ҳудудининг икки томонида жанггарилар фаолият юритиб, беқарор вазиятни юзага келтираётгани муаммосини муҳокама қилдилар. Парвез Мушарраф: “Бизнинг икки мамлакатда кечаётган воқеалар шубҳасиз бутун минтақа, хатто Марказий Осиё республикаларига бевосита таъсир этади. Шу боис Покистон ва Афғонистон муносабатларининг яхши бўлишидан ҳамма манфаатдор”, – деди Покистон раҳбари. Чоршанба куни Мушарраф Карзай билан учрашди. Бир қанча муддат олдин Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари бир-бирини чегарани назорат қилишда етарли чоралар кўрмаётганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG