Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, Қирғизистоннинг Манас аэропортида жойлашган Америка ҳаво базасининг бир ходимаси Бишкекда бедарак йўқолган.


Маълум бўлишича, майор Жилл Мецгер, деб айтилаётган ҳарбий аёл сешанба куни Бишкек марказидаги универмагларидан бирида шерикларидан қолиб кетган. Шундан кейин аёлдан ҳеч қандай дарак бўлмаган.
Манасдаги ҳаво базаси матбуот вакили Энн Карпентернинг “Озодлик” радиосига айтишича,
“АҚШнинг 376-Ҳарбий ҳаво базаси расмийлари бедарак йўқолган ходимни иложи борича тезроқ топиш мақсадида, АҚШ элчихонаси ва маҳаллий расмийлар билан яқиндан иш олиб боряпти”, – деди АҚШ ҳарбийлари вакили.
Бишкекдаги АҚШ элчихонаси қидирув ишлари доирасида малласоч аёл суратларини тарқатди.
XS
SM
MD
LG