Линклар

Покистон Президенти генерал Парвез Мушарраф ўзининг Афғонистон сафарини давом эттирмоқда.


Бугун Мушаррафнинг Афғонистон ҳукумати, парламенти ва Кобулдаги бошқа сиёсатчилар билан учрашиши кутилмоқда.
Ташрифнинг биринчи кунида Мушарраф Ал-Қайда террорчилари, Толибон ва унинг таъбири билан айтганда, жамиятнинг “толибонлашишига” қарши курашда Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди.
Президент Мушарраф икки мамлакат “террорчилик ва экстремизм иллатига” қарши курашишда ҳамкорлик қилишлари лозимлигини таъкидлади.
Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари бир-бирларини икки мамлакат ўртасидаги чегараларда хавфсизликни таъминлаш борасида етарли чора кўрмаганликда айблаб келган.
XS
SM
MD
LG