Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури масаласи бугун Берлинда бўлиши кутилаётган учрашув кун тартибидан жой олади.


Мазкур учрашувда Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия дипломатлари иштирок этади.
Йиғилишда Теҳрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини рад этгани боис Қўшма Штатларнинг Эронга нисбатан санкциялар жорий этиш борасидаги чақирувларининг муҳокама этилиши кутилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Эронга нисбатан санкциялар жорий этилишини қўллаш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.
Айни пайтда, Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Европа Иттифоқи вакиллари билан Теҳроннинг ядровий дасутри борасидаги музокаралар санасини белгилаш бўйича сўзлашувлар давом этаётганини маълум қилди.
Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат раҳбари ўртасидаги чоршанба кунга белгиланган учрашув қолдирилган эди.
Эрон дипломатларининг бошлиғи музокаралар бир-икки кун ичида Австрия пойтахти Венада ўтказилиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG