Линклар

Исроил саккиз ҳафта давом этган Ливанни ердан, ҳаводан ва денгиздан блокада қилишни тўхтатишга ваъда берди.


Ливан қамали бугун Тошкент вақти билан соат 20да тугатилиши лозим.
Исроил бош вазири Эҳуд Олмертнинг маъмурияти тарқатган баёнотда айтилишича, халқаро кучлар Яҳудий давлатини Ливан денгиз потлари ва аэропортларида вазиятни назорат қилиш ҳамда Ҳизбуллоҳ жанггариларига қурол етказиб берилишининг олдини олишга тайёр эканига ишонтирган.
БМТ бош котиби Кофи Аннан Ливан қамалини тугатиш ҳақидаги қарорни олқишлади. Қамалнинг тугатилиши Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги 34-кунлик урушдан азият чеккан Ливанда қайта тиклаш ишларининг жадаллашишига имкон беради, деди БМТ раҳбари.
XS
SM
MD
LG