Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш музокараларида қатнашиш учун Дамашққа борди.


Лавровнинг Сурия расмийлари билан Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида ўрнатилган сулҳни муҳокама этиши ҳам кутилмоқда. Кеча, Байрутда Лавров 34-кунлик урушдан зарар кўрган Ливанда қайта тиклаш ишларига Россиянинг ёрдамини таклиф қилди. Россия ташқи ишлар вазири Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро конференция ўтказиш ғоясини яна бир бор такрорлади. Россия дипломатлари етакчисининг Исроилга бориши ҳам кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG