Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифати вакиллари Польша парламенти ва Европа Парламентини Қирғизистон параментининг собиқ раиси Омурбек Текебоевнинг ҳибсга олинишини "холис тергов қилишга" чақирди.


“Ислоҳотлар учун” номли мухолифат ҳаракатининг етакчиси Текебоев чоршанба куни Варшава аэропортида Польшага наркотикларни олиб ўтишга уринганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда, Текебоевнинг Польша пойтахтидаги ҳибсхоналардан бирида сақланаётгани айтилади. Польша ва европалик ҳамкасбларига йўллаган мактубларида, қирғиз депутатлари Текебоевнинг ёнида топилгани айтилаётган героин Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати томонидан мухолифат етакчисини “обрўсизлантириш мақсадида” ташлаб қўйилганига “ишончилари комил” эканини ёзди. Текебоев 2005 йил мартида Асқар Ақаев ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин бир неча ой давомида парламентга раислик қилди. Шу йилнинг февралида эса, Ақаевнинг ўрнига ҳокимиятга келган Қурманбек Бакиев билан муроса қила олмаган Текебоев истеъфога чиқди.
XS
SM
MD
LG