Линклар

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солана Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний билан шу ҳафтанинг охиригача учрашишга умид қилишини айтди.


Хабарларга кўра, учрашув шанба куни, ҳозирча ошкор қилинмаган жойда бўлиб ўтиши мумкин.
Кеча Али Ларижоний Мадридда Испания ташқи ишлар вазири Мигел Анхель Моратинос билан учрашув пайтида, “бир икки кун ичида” Солана билан учрашишини маълум қилди.
Моратинос бўҳронни ҳал этишда Эронни муросали бўлишга чақирди.
Испанияга сафар қилган БМТ бош котиби Кофи Аннан ҳам Эрон халқаро ҳамжамиятни ядровий қуролни қўлга киритишга уринмаётганлигига ишонтириши лозимлигини айтди.
“Менимча, Эрон ўз мақсадлари тинч экани ва хуфёна ниятлари йўқлигига халқаро ҳамжамиятни ишонтириши лозим. Бас, шундай экан, Эрон ўз ниятларининг тинч эканига ҳаммамизни ишонтириш ва ядровий дастури атрофидаги ноаниқларнинг бартараф этишга масъулдир”, - деди БМТ раҳбари.
Айни пайтда, Беларусга ташриф буюрган Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий, Минскда Президенти Александар Лукашенка билан учрашувдан сўнг, бўҳронни фақатгина дипломатик йўллар билан ҳал этиш мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG