Линклар

Айни пайтда, Европа Иттифоқининг адлия масалалри бўйича комиссари Франко Фраттини иттифоққа аъзо давлатларни Европада Марказий разведка бошқармасининг турмалари амал қилгани юзасидан тергов ўтказишга чақирди.


Европа Иттифоқи матбуот вакили Фриско Роскам Аббинг АҚШ Президенти Жорж Бушнинг чоршанба кунги баёнотидан кейин бундай терговга эҳтиёж пайдо бўлганини айтди.
Аббинг иттифоққа аъзо мамлакатлар ҳудудида бундай турмалар борлигини аниқламасдан туриб, Европа Иттифоқи “хулосалар ясай” олмаслигини таъкидлади.
Лекин, деди у, Бушнинг махфий турмалар борлигини ошкор қилгани, Европа Иттифоқининг бундай терговни ўтказишига асос бўла олади.
БМТ бош котиби Кофи Аннан Испания Бош вазири Хосе Луис Родригез Сапатеро билан Мадридда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида мазкур масалани кўтарди.
“Террорчиликка қарши курашда инсон ҳуқуқлари ва фуқаровий эркинликларни поймол қилмаслигимиз учун эҳтиёт бўлмоғимиз лозим. Акс ҳолда террорчиларга, уларнинг ўзлари эриша олмайдиган ғалабани берган бўламиз”, - деди Аннан.
Кеча Польша ҳеч қачон ўз турмаларида террорчиликда гумон қилинларни сақланмаганини баён қилди. Айни пайтда, Руминия ҳам ўз ҳудудида махфий турмалар бўлмаганини таъкидлади.
Польша ва Руминия ўз ҳудудида Марказий разведка бошқармасига тегишли махфий қамоқхоналарни яширганликда айбланган эди.
XS
SM
MD
LG