Линклар

НАТО ҳарбий қўмондони ва АҚШ генерали Жэймс Жонс ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг бугун Варшавада бўлиб ўтадиган учрашувида Афғонистонга қўшимча қўшинлар юборишга чақириш ниятида эканини айтди.


Кеча, генерал Жонс Афғонистон жанубида жанггариларининг фаоллашиб қолгани НАТО қўшинлари учун кутилмаган ҳол бўлганини тан олди.
Генерал Афғонистон жанубида ҳарбий амалиётларни олиб бораётган НАТО қўшинлари ёрдамга, жумладан қўшимча қўшинлар, вертолётлар ва учқичларга муҳтож эканини айтди.
Афғонистон жанубида Толибон жанггариларига қарши амалиётларни Британия, Канада ва Ҳолландия қўшинлари олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG