Линклар

Британия бош вазири Тони Блэйр келаси 12 ой ичида истеъфога кетишини айтди.


Британия раҳбарининг Лейбористлар партиясидаги танқидчилари анчадан бери ўз етакчиларининг истеъфога кетишини талаб қилиб келяпти.
Блэйр айнан қачон ўз лавозимини тарк этишини айтмади, лекин Лейбористлар партиясининг шу ойга белгиланган йиллик конференциясида партия етакчиси сифатида охирги марта қатнашишини таъкидлади.
“Буни ўзим истагандек қилишни ҳохлардим, албатта, лекин ҳукуматдаги баъзи ҳамкасбларим ҳафта давомида айтган гапларидан кўриниб турибдики, икки ҳафтадан кейин бўладиган конференция мен учун партия етакчиси сифатида, сўнгги конференция бўлди”, - деди Британия бош вазири.
Блэйрнинг қачон истеъфога кетиши ҳақидаги баҳслар сабабли, чоршанба куни у етакчилик қилаётган ҳукумат вакилларининг саккиз нафари, жумладан ҳукуматнинг парламентдаги вакилларидан бири истеъфога кетди.
Лейбористлар етакчисининг истеъфоси атрофидаги баҳслар Британия газеталарида Тони Блэйр 2007 йилнинг ўрталаригача бош вазир лавозимида қолиши ҳақидаги хабарни берганидан кейин бошланди.
XS
SM
MD
LG