Линклар

Исроил саккиз ҳафта давом этган Ливан қамалини тугата бошлади.


Исроил бош вазири Эҳуд Олмертнинг маъмурияти тарқатган баёнотда айтилишича, халқаро кучлар Ливаннинг денгиз потлари ва аэропортларида вазиятни назорат қилиш ҳамда Ҳизбуллоҳ жанггариларига қурол етказиб берилишининг олдини олишга тайёр эканига Яҳудий давлатини ишонтирганидан кейин шундай қарорга келинган.
Исроил ҳукуматининг матбуот вакили Мири Ейсин ҳаводан қамал қилиш тўхтатилганини, бироқ Ливанни денгиздан блокада қилиш, халқаро кучлар флоти жойларга ташлангунга қадар давом этишини маълум қилди. Шунингдек, ердан қамални тўхтатиш масаласи ҳам очиқ қолмоқда, деди яҳудий расмийси.
“Исроил халқаро кучларнинг Ливан-Сурия чегарасига ташланишини илтимос қилди. Ҳозирча бу ҳудуд қандай назорат қилиниши ва чегара орқали Ҳизбуллоҳга қурол етказиб берилишининг олдини олиш қандай амалга оширилишини кўрмоқчимиз”, - деди Исроил ҳукумати вакили Ейсин.
БМТ бош котиби Кофи Аннан Ливан қамалини тугатиш ҳақидаги қарорни олқишлади. Қамалнинг тугатилиши Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги 34-кунлик урушдан азият чеккан Ливанда қайта тиклаш ишларининг жадаллашишига имкон беради, деди БМТ раҳбари.
XS
SM
MD
LG