Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Коллийн Граффи Афғонистоннинг демократик йўлдан бораётгани терроризмга қарши курашда эришилган асосий ғалаба эканини айтди.


2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирилганига беш йил тўлади. Ана шу сана арафасида Прага шаҳрига ташриф буюрган Коллийн Граффи хоним “Озодлик” радиоси интервью берди: “Таназзулга юз тутган Афғонистон ҳукуматини оёққа турғазиб унинг фаолиятини қайта жонлантирганимиз биз эришган дастлабки ютуқлардан биридир. Мамлакатда демократия қарор топтириш учун биз ҳозирда Афғонистон халқи ва ҳукумати билан яқиндан ишлаяпмиз. “Ал-Қойда” гуруҳининг муҳим раҳбарлари ва ёрдамчилари йўқ қилингани, шунингдек терроризимнинг молиявий илдизлари қирқилгани биз қўлга киритган бошқа ютуқлар сирасига киради”, – деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Коллийн Граффи.
XS
SM
MD
LG